Дансо Бундеслигага йўл олиши мумкин

Дансо Бундеслигага йўл олиши мумкин

Қишки трансферлар ойнасида «Ланс» нафат Абдуқодир Ҳусановни, балки Кевин Дансони ҳам қўйиб юборишга тайёр.

 Австриялик ҳимоячи эса фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Инсайдер Флориан Плеттенберг хабар беришича, «Штутгарт» қишда ўз таркибига битта марказий ҳимоячи қўшиб олмоқчи. Вариантлар орасида Дансо ҳам бор. Агарда жамоага трансфер суммаси муаммо бўлмаса, немислар ушбу трансферни амалга ошири мумкин. Маълум бўлишича, «Штутгарт»га айни пайтда тажрибалироқ футболчи керак ва 26 ёшли Кевин 4 йилдан бери Франция клубининг асосий ўйинчиларидан бири бўлиб келган. Эслатиб ўтамиз, Дансонинг «Ланс» билан 2027 йилгача амал қиладиган шартномаси бор. Бу эса клуб унга катта нарх белгилашини англатади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.