Дуранга «Реал» ҳам кўз тикмоқда

Дуранга «Реал» ҳам кўз тикмоқда

«Реал» мутасаддилари жамоа ҳужум чизиғини «Астон Вилла» форварди Жон Дуран ёрдамида кучайтириш масаласини ўрганиб чиқяпти.

21 ёшли колумбиялик форвардга «Реал»дан ташқари «ПСЖ» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчининг ўзи бошқача фикрда: у «Ал-Наср»га кўчиб ўтиб, мўмай даромад топишни кўзлаб турибди. Дуран профессионал футболчилик фаолиятини ўз юртида «Энвигадо» клубида бошлаган. Бу жамоада 3 йил тўп тепганидан кейин 2022 йилда АҚШнинг «Чикаго» жамоасига кўчиб ўтди. «Астон Вилла» ёш ҳужумчини 2023 йилнинг январида 16,6 миллион еврога трансфер қилган. Жорий мавсумда барча турнирлар - АПЛ, ЕЧЛ ва Англия лигаси кубогида жами 28та учрашувда майдонга тушган футболчи ўз ҳисобига 12та гол ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.