Search

Эржан Токотаев “Андижон” аъзосига айланди

 Ёзги селекцияда таркибини кучайтираётган “Андижон” клуби ўз сафини яна бир маҳоратли футболчи билан тўлдирди. Аниқроғи, Қирғизистон миллий терма жамоаси дарвозабони Эржан Токотаев расман “Андижон” футболчисига айланди.

2000 йилнинг 17 июль санасида Қирғизистонда таваллуд топган. Дарвозабон фаолияти давомида “Дордой” (Қирғизистон), “Алга” (Қирғизистон), “Каспий” (Қозоғистон), “Турон” (Қозоғистон) ва “Шанлиурфаспор” (Туркия)да фаолият олиб борган. 2021 йилдан бери Қирғизистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади ва ҳозирга қадар бош жамоада 36та ўйин ўтказган.

“Андижон” матбуот хизмати

Related to this topic: