"Ал-Аҳли" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Роберто Фирмино фаолиятини Қатарда давом эттиради. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 33 ёшли футболчи "Ас-Садд"га ўтмоқда. Ҳужумчи Осиё Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан сўнг "Ал-Аҳли"ни тарк этишга қарор қилган ва Қатар клуби билан шартнома имзолаган. Эслатиб ўтамиз, Фирмино 2023 йилдан буён "Ал-Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бу вақт ичида ҳужумчи барча турнирларда 65та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 17та голли узатмани амалга оширди.
Фирмино Қатарга кўчиб ўтмоқчи
