Флорентино Перес “Реал Мадрид” президенти этиб қайта сайланди.

Флорентино Перес “Реал Мадрид” президенти этиб қайта сайланди.

Бу қарор 2025 йил 19 январда клубнинг Сайлов Кенгаши томонидан эълон қилинди, чунки 8 январда бошланган сайловларда бошқа номзодлар иштирок этмади.

Перес учун бу еттинчи муддат бўлиб, у аввал 2000-2006 йилларда ва 2009 йилдан то ҳозирга қадар клубни бошқариб келмоқда. Унинг раҳбарлиги даврида “Реал Мадрид” футбол бўйича 37 та, баскетбол бўйича 28 та совринни қўлга киритди. Шунингдек, у Вальдебебасдаги спорт шаҳарчасини қуриш ва Сантьяго Бернабеу стадионини реконструкция қилиш каби муҳим лойиҳаларни амалга оширган.

Переснинг қайта сайланиши 2025 йил 7 январда эълон қилинган сайлов жараёнининг бир қисми эди. Агар бошқа номзодлар бўлмаса, клуб низомига кўра, ягона номзод автоматик равишда президент этиб тайинланади.

Унинг раҳбарлиги давомида клуб иқтисодий жиҳатдан катта ўсишга эришди, бюджет 2009 йилдан буён деярли уч баробар ошган. Перес шунингдек, футболни ислоҳ қилиш тарафдори бўлиб, Суперлига ташаббусини давом эттирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.