Гвардиола: “Эртами кечми бу барча клубларнинг бошидан ўтади”

Гвардиола: “Эртами кечми бу барча клубларнинг бошидан ўтади”

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола мавсумдаги тақвимни осонлаштиришни илтимос қилди.

"Ҳозирги тақвимдаги ўйинлар доимгидан ҳам кўпроқ. Жароҳатларнинг кўплиги сабабли 25-30 футболчилик таркибда ҳам етишмовчиликлар бўляпти. Ўз навбатида молиявий масалалар клубни ҳам қийнайди.

Ёзда уч ҳафта давомида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаймиз, кейин эса бирданига АПЛ бошланади. Балки, таркибга янада кўпроқ футболчи олиш керакдир...

Одамлар муаммо нимада деб сўрашмоқда. Муаммо тақвимда. Гап футболчида ҳам, физиотерапевтда ёки машғулотларда ҳам эмас. Гап ойлик жадвалда бўлмоқда. Эртами кечми бу барча клубларнинг бошидан ўтади. Бу ҳақиқат", - деди Гвардиола.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.