Search

Гвардиола Ҳусановнинг автоголига муносабат билдирди

Гвардиола Ҳусановнинг автоголига муносабат билдирди

«Манчестер Сити» АПЛ доирасидаги «Брайтон»га қарши ўйинда Абдуқодир Ҳусановнинг автоголи сабаб дуранг (2:2) қайд этди.

Шунга қарамай, Пеп Гвардиола ўйиндан кейин ўзбекистонлик 21 ёшли ҳимоячининг ҳаракатларини танқид эмас, аксинча, эътироф этди.

«Рубен [Диаш] ва Ҳуса [Ҳусанов] фантастик ўйин кўрсатишди. Умуман олганда ҳам биз яхши ўйин кўрсатдик», - дея Пепнинг сўзларини келтирган City Xtra.

«Бугунги баҳсда «Ноттингҳем Форест»га қарши ўйиндан кўра анча мазмунли тўп сурдик. Вазиятлар яратдик, голлар урдик ва яна голли имкониятларга эга эдик», - деди Гвардиола.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» навбатдаги баҳсни 30 март куни Англия кубоги доирасида «Борнмут»га қарши ўтказади.


Share: