«Реал» Сенегалнинг Afrika Banque банки билан ҳамкорлик шартномаси имзолади. Бу банк эндиликда Мадрид клубининг Ғарбий Африкадаги расмий ҳамкорига айланди. Клубнинг халқаро алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагено ва Afrika Financial Group бош директори Васко Дуарте Силва Мадридда расман шартнома имзолади. «Ҳамкорлик икки ташкилотнинг умумий ғояларини акс эттиради: истеъдодларни ривожлантириш, жамоавий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва чексиз мақсадларни амалга ошириш. «Реал» учун бу клубнинг стратегиясига мос келадиган янги ташаббус бўлиб, Африка қитъасига садоқат ва ҳамжиҳатликка асосланган. «Реал» Фонди бу ҳудудда 22 мамлакатда 10 мингдан ортиқ манфаатдор шахслар учун 50та лойиҳани амалга оширмоқда», - дейилади «Реал» сайтида.
«Реал»да янги ҳамкор
