Игор Акинфеэв: “ЖЧ-2018дан кейин ҳаётим дўзахга айланганди”

Игор Акинфеэв: “ЖЧ-2018дан кейин ҳаётим дўзахга айланганди”

ЦСКА дарвозабони Игор Акинфеев ЖЧ-2018дан кейин ҳаддан ташқари машҳурлик туфайли ҳаёти издан чиққанини тан олди.

 - Россияда "Авлиё Акинфей оёғи" деб номланган ёдгорлик бор. Бунга қандай муносабатдасиз? 

 - Ўша пайтда мен бу мемларнинг барчасидан кўпроқ ғазабланардим. Мен машҳурлигимдан нафратланаман, чунки сиз оддий одамдек яшай олмайсиз. 2018 йилгача ўзимни яхши ҳис қилардим – дўконлар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўзимни эркин ҳис қилардим Аммо 2018 йилдан кейин ҳамма нарса ўзгариб кетди. Испания билан ўйиндан сўнг допинг-тестдан ўтишга анча вақт керак бўлди, шунинг учун мухлислар эълон қилган барча видеоларни кўришга улгурдим. Менимча, бу профессионал спортчи ҳаётида камдан-кам учрайдиган ҳолат. Мен 2004 йилги Европа чемпионати ва Евро-2008 мусобақаларида ҳам иштирок этганман лекин қасамки, ҳеч қачон Россиядаги жаҳон чемпионатидаги каби руҳий юксалишни ҳис қилмаганман, деди Акинфеев «Шоу Воли» дастурида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.