Катта сенсацияга оз қолганди-я...
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
Ҳурматли «ИнтерФутбол» таҳририяти аъзолари!
Аввало, газетангизнинг доимий кузатувчиси сифатида айтишим керак, муайян манзилга етиб бориши зарур фикрларни таҳлилий ва танқидий мақолалар орқали билдиришда жонбозлик кўрсатишингизни қадрлайман. Бундан ташқари, ҳар бир мухлис мулоҳазаларини ҳам эътиборсиз қолдирмаслигингизни эшитганман. Шуни инобатга олган ҳолда, ўзбек футболи ва «Пахтакор»нинг ашаддий мухлиси ўлароқ, фикр-мулоҳазаларимни сизлар билан бўлишишни лозим топдим.
Бошида суюкли жамоам «Пахтакор» ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашсам. Бу йил «шерлар»нинг юқори ўринлар учун чинакамига курашолмаганларида, клуб президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳам етарлича айби бор, менимча. Унинг жорий йил аввалида берган интервьюсидан хулоса чиқарсак, «Пахтакор» ҳозирча чемпионлик учун курашишдан кўра, асосий эътиборни ёшларга қаратиш ҳамда келажакда уларни бошқа жамоаларга сотиш орқали пул ишлашни мақсад қилган. Бу тушунарли. Аммо «Металлург»га қарши ўйиндан сўнг бош мураббий Максим Шацкихнинг четга чиқиб қолгани ва мавсум якунланиши арафасида жамоа бошқарувига қайтганида ҳеч қандай маъно кўрмадим. Шунингдек, иккинчи давра олдидан таркибга жалб этилган янги футболчилар ишончни мутлақо оқлашмади. Жамоанинг доимий етакчиси Драган Черан эса майдонда бошқа футболчилар сингари югуриб эмас, юриб чарчамоқда, гўё. Ахир футболчининг жисмоний имконияти неча дақиқа бир маромда ўйнашга имкон беришини ҳисобга олиш керак эмасми...?
Энди ўз мулоҳазаларим асносида жамоа раҳбарига мурожаат қилмоқчиман: «Ҳурматли Жаҳонгир Ортиқхўжаев. Агар «Пахтакор»ни чиндан ҳам, ривожлантирмоқчи бўлсангиз, Россиянинг «Зенит» клуби мутасаддиларидан ўрнак олинг. Улар жамоани қай тариқа кучайтириш, таркибга қандай футболчиларни олиш ва даромадни ошириш учун нималар қилиш кераклигини яхши билишади. Ёшларга эса тўғридан-тўғри асосий жамоа эмас, балки ўринбосарлар таркиби, қолаверса, Биринчи ва Иккинчи лигаларда эътибор қаратган маъқул. Улар аввалига қуйи лигаларда тажриба оширишсин, кейин тайёр кадр сифатида «Пахтакор» сафини тўлдиришсин. «Олтин олма - дуо ол», дейди доно халқимиз. Шундай экан, «халқ жамоаси»ни кучайтириб, халқ дуосини олинг. Ана шунда обрўнгиз янада ошади, ишингиз янада бароридан келади».
Ҳурматли таҳририят! Газета орқали барча жамоаларимиз ва ПФЛ раҳбарларига ҳам бир гап айтмоқчиман: «Ўйнаб-ўйнамай, клублардан катта миқдорда пул ундираётган футболчилар масаласида чуқурроқ ўйлаб кўринглар». Ҳозирда футболчиларнинг ФИФА ёки ПФЛга ёзган аризасига мувофиқ, клубларга турли санкциялар қўллаш урфга айланган. Ҳа, шартнома мажбуриятлари бор ва ҳамма уларга амал қилиши керак. Бироқ ўзини кўрсатолмаганларга нисбатан қандайдир чора кўриш мумкин эмасми? Ахир айрим футболчилар шартномага имзо чекишгач, ортиқча жон куйдирмасликлари, атайин суст ўйнашлари ҳам бор гап-ку. Балки профессионал эканликларини унутган ёки бунга беписанд қараганлар билан тузилган шартномани муддатидан олдин, ҳеч қандай тўловсиз бекор қилиш имкониятини бериш керакдир клубларга. Ана шунда клубдан ҳайдалмаслик учун бор салоҳиятини ишга соладиган ижрочилар ўйинларидан баҳра олардик. Ахир шартнома муддати якунига қадар ўйинлар ярми ёки кўпини захирада ўтказиб, клубни қарздор қилиб кетиш ярамайди-ку...
Яна бир таклиф - агар сезаётган бўлсангиз, клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги халқаро ўйинларда табиатан кичик жуссали миллат вакиллари ҳам бизнинг йигитлардан бўйчанроқ ва бақувватроқ кўринишмоқда. Шундай экан, йигитлар ҳарбий хизматга маълум мезонлар асосида саралаб олингани каби академияларга тарбияланувчи танлашда ҳам бўй ва жисмоний кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилиши керакдир. Яна мураббийлар биринчи навбатда, ёшларни жисмонан чиниқтиришса, шундан кейин тўп билан шуғуллантиришга ўтишса, бундан яхшироқ самара чиқармиди?
Ортиғали МАҲМАЮСУПОВ, Тошкент
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
Opta гуруҳи суперкомпьютер ёрдамида Испания Ла Лигаси якунига боғлиқ ўз прогнози кўрсаткичларини янгилади.
2023 йилдан буён «Милан» шарафини ҳимоя қилаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс айниқса, жорий мавсум ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассислар эътиборига тушди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789