Бразилия терма жамоаси бош мураббийи, Карло Анчелотти 2014 йилда имиж ҳуқуқлари орқали олинган даромадларни яширгани сабабли, Испания солиқ органларини алдаганликда айбдор деб топилди ва бир йилга озодликдан маҳрум этилди. Одатда Испанияда бир йилдан кам бўлган жазолар ва илгари жиноят содир этмаганлар учун реал қамоқ жазосига айлантирилмайди — яъни бу кўпинча шартли жазо бўлиб қолади.
Энди Дон Карло Испания ичида ҳуқуқий муаммоларга дуч келиши мумкин, лекин бошқа давлатларда, айниқса Бразилияда эркин фаолият юритишда давом этади.