“Реал Мадрид” сардори Дани Карвахаль Винисиусни "Овьедо"га қарши ўйинда захирада қолдирилишига ўз муносабатини билдирди.
“Бу қарорни ижобий томонларига ҳам эътибор беринг: у майдонга тушди, гол урди, голли узатмани амалга оширди. Кейинги турда яна гол урди. Ўз маҳорати ва истеъдоди туфайли Вини ярим соатда ҳам кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.
Ўйлашимча, футболчи ўзини алиштириб бўлмас деб ҳис қилмаслиги керак. Мураббий таркибдаги 17-20 кишини яхши формада ушлаб турмоқчи. Биз таркибни ротация қиламиз. Мураббий барчамизни тетик ва ўйнашга тайёр бўлишимизни хоҳлайди. Майдонга тушаётган футболчи янада муҳимроқ бўлиши мумкинлигини тушунишимиз керак” - деди, футболчи.