Каземиро "МЮ"ни тарк этиши мумкин

Каземиро "МЮ"ни тарк этиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро қишки ёки ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этади, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.

  Манбага кўра, клуб таркибга янги футболчиларни жалб қилиш учун жамоадаги айрим ўйинчилар билан хайрлашмоқчи. Агар яхши таклиф келиб тушадиган, бразилиялик футболчи ҳам сотиб юборилиши мумкин. Олдинроқ 32 ёшли Каземиро "Реал"га қайтишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди. 

 Ярим ҳимоячи жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 16та ўйин ўтказиб, 3та гол уришга эришди. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.