Клублар ўртасидаги CAFA кубогида Ўзбекистондан қайси жамоа иштирок этади?

Клублар ўртасидаги CAFA кубогида Ўзбекистондан қайси жамоа иштирок этади?

Жорий йил баҳор ойларида ташкиллаштирилиши кўзда тутилган CAFA кубоги бўйича янги тафсилотлар маълум.

Silk Road Cup (Ипак йўли кубоги) номи билан йўлга қўйиладиган турнирда жами 10та жамоа иштирок этади. Ҳар бир мамлакатдан биттадан жамоа гуруҳ босқичига тўғридан – тўғри йўлланма олади. Қолган ўринлар эса, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг тўртта жамоаси ўртасида тақсимланади. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.

Гуруҳ босқичи ва плей-офф баҳслари 24 апрелдан 6 майга қадар марказлаштирилган форматда ўтказилади. Лекин, мусобақа қаерда ўтказилиши ҳали аниқлаштирилмаган. Айни дамда “Дордой” ва “Мурас Юнайтед” Қирғизистондан, “Истиқлол” ва “Регар-Тадаз” Тожикистон номидан турнирда иштирок этиши хақида хабарлар мавжуд.

Ҳозирча, бошқа маълумот йўқ. Тахминларга кўра, Афғонистондан "Абу Муслим" клуби мусобақага келади. 

Туркманистондан - "Ахал" ва "Олтин Асир" (ёки “Аркадаг”, агар ОФК Чақирув лигасидаги юришини тўхтатса) 

 Ўзбекистондан - "Андижон" ва "Насаф" (ОКМК бўлиши ҳам мумкин) 

 Эрондан – Ҳозирча маълум эмас. Боиси, Апрелда Эрон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирган бўлади ва мавсумнинг кулминацион нуқтасида Форс кўрвази вакиллари исталган жамоаларини мусобақага жўнатишлари мумкин.