Ла Лига Ольмо ва Викторни рўйхатидан чиқарди

Ла Лига Ольмо ва Викторни рўйхатидан чиқарди

Бугун, 1 январь куни Ла Лига Ольмо ва Викторни мавсум учун рўйхатдан ўтган "Барселона" футболчилари рўйхатидан олиб ташлади.

"Ла Лига маълум қиладики, 31 декабрь ҳолатига кўра, "Барселона" лиганинг иқтисодий назорати қоидаларига мувофиқ, 2025 йил 2 январдан бошлаб исталган ўйинчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берувчи ҳеч қандай муқобил вариантни тақдим этмаган", — дейилади лиганинг баёнотида.

Шу билан бирга ҳимоячи Андреас Кристенсен рўйхатга қўшилди, унинг жароҳати туфайли "Барса" Ольмони мавсумнинг биринчи қисмида рўйхатдан ўтказа олганди.

Кеча "Барселона" Ольмо ва Пау Викторни Испания футбол федерациясига рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди. Ушбу мурожаатнинг натижаси ҳозирча номаълум.

Ольмо рўйхатдан ўтмагани учун энди у эркин агент сифатида жамоани тарк этиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, ярим ҳимоячининг агенти испаниялик футболчи клубда қолишга қарор қилганини айтди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.