Олдинроқ Мадрид клуби Ла Лига раҳбариятидан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштироки туфайли Ла Лига биринчи тур учрашувни бошқа муддатга қолдиришни сўраганди. Бироқ лига раҳбарияти бу мурожааатни рад этди. Ташкилотчиларнинг иддао қилишича КЎЖЧдан сўнг “Реал” футболчиларининг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун вақт етарли. Энди мадридликлар 19 август куни "Сантяго Бернабеу"да "Осасуна"га қарши баҳс олиб боришади.
Ла Лига раҳбарияти "Реал" - "Осасуна" ўйинини қолдиришдан бош тортди
