"Ливерпул" Салоҳга ўринбосар топиб қўйди

"Ливерпул" Салоҳга ўринбосар топиб қўйди

"Ливерпуль" ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.

 Мерсисайд клубини мавсум якунида Муҳаммад Салоҳ тарк этиши мумкин, шунинг учун "қизиллар" қанот ҳужумчилари бозорини диққат билан кузатмоқда.  

Transfer News Live нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль"нинг диққат марказида "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Лерой Сане бор. Агар 28 ёшли ҳужумчи эркин агентга айланса, мерсисайдликлар унга шартнома таклиф қилишлари мумкин.  

Лерой Саненинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ, Мюнхен клуби Санени жамоада сақлаб қолиши ва унинг шартномасини узайтириш нияти борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.