"Ливерпуль" вингери Луис Диас расман "Бавария" аъзосига айланди.
Бундеслиганинг амалдаги чемпиони мазкур трансфер учун 75 миллион евро сарфлади ва колумбиялик футболчи билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади. Маълум бўлишича, Луис мюнхенликлар сафида 14-рақам остида ҳаракат қилади. У ўтган мавсум барча турнирларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 8та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, терма жамоаси сафида 63 ўйин ўтказиб, 18та тўп киритган.