Search

“Машъал”да бош мураббий ўзгарди

Муборакнинг «Машъал» клуби иккичи давра арафасида мураббийлар штабини янгилади. Унга кўра, жамоа бош мураббийи сифатида тажрибали мутахассис Отабек Нарзуллаев иш бошлади.

Бунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Асрор Алиқулов эса клубнинг U-21 жамоасига раҳбарлик қиладиган бўлди. Мазкур қарор клубнинг ички тизимидаги иш самарадорлигини ошириш, ёшлар ва асосий таркиб ўртасида узвий боғлиқлик яратиш мақсадида қабул қилинди.

Related to this topic: