Лука Модрич «А» Серия тарихида гол урган энг ёши катта ярим ҳимоячига айланди. «Милан»нинг хорватиялик футболчиси 3-турда 40 ёш-у 5 кунлигида «Болонья» (1:0) дарвозасини ишғол қилди. Лука бу борада «россонери» собиқ хавбеки Нильс Лидхольмнинг рекордини янгилади. Швециялик собиқ футболчи ва мураббий 1961 йил март ойида «Интер» дарвозасига гол урган ва ўшанда 38 ёш 169 кунлик бўлган.
Модрич тарихга киришда давом этмоқда
