Mоуриньо Феликсни мўлжаллаяпти

Mоуриньо Феликсни мўлжаллаяпти

«Челси» футболчиси Жоау Феликс фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

 Todofichajes нашри хабарига кўра, Жозе Моуриньо мураббийлик қилаётган Истанбулнинг «Фенербахче» клуби 25 ёшли португалиялик қанот ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Футболчи мавсум стартида «Челси» сафига келиб қўшилган эди. Вингер ҳозирга қадар барча мусобақаларда 19та баҳсда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилди. Маълумот учун, Феликс лондонликлар билан 2030 йил июнь ойи охирига қадар шартнома тузган. «Трансфермаркт» портали португалиялик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.