"МЮ" Рэшфорддан қутулиш йўлларини изламоқда

"МЮ" Рэшфорддан қутулиш йўлларини изламоқда

"Манчестер Юнайтед" фақат инглиз ҳужумчиси Маркус Рэшфордни икки клубга сотишга тайёр.

 Манчестер клуби раҳбарлари иккита эҳтимолий трансферни кўриб чиқмоқда. Манкунианликлар англиялик футболчини мавсум охиригача "Ювентус"га ижарага бериш ёки "Барселона"га бутунлай сотишни ўйлашмоқда. Аммо молиявий муаммолар туфайли каталонияликлар футболчини қўлга киритишлари қийин кечиши айтилган. Шунингдек, Трансфердаги яна бир катта муаммо Маркуснинг юқори маоши ҳисобланиб форвард ҳафтасига 300 минг фунт маош олади. Унга давогар клублар эса Решфорднинг маошининг 50 фоизини ҳам беришга тайёр эмас.