"Наполи" Хвичага ўринбосар топиб қўйди

"Наполи" Хвичага ўринбосар топиб қўйди

"Наполи" клуби бош мураббий Антонио Конте қишки трансфер ойнасида ПСЖга ўтмоқчи бўлаётган 23 ёшли вингер Хвича Кварацхелия ўрнига "Манчестер Юнайтед"нинг 20 ёшли вингери Алехандро Гарначони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда дея, хабар беради Sportitalia.

 Манбанинг таъкидлашича, неапол клуби ҳозирданоқ "Манчестер Юнайтед" билан алоқа ўрнатиш устида ишламоқда. 

 Гарначо жорий мавсумда барча турнирларда 29та ўйин ўтказиб, 8та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.