«Навбаҳор»нинг БАА йиғини доирасидаги рақиблари ва ўйин саналари маълум

«Навбаҳор»нинг БАА йиғини доирасидаги рақиблари ва ўйин саналари маълум

«Навбаҳор» пойтахт йиғини якунига етгач, 30 январь куни йиғиннинг иккинчи босқичини ташкил этиш мақсадида БААга учиб кетади.

Ушбу йиғин 11 февралга қадар бўлиши режалаштирилган.
Йиғинда асосий эътибор ўйин амалиётига қаратилади. Ҳозирда бир қатор муносиб рақиблар билан музокаралар олиб борилмоқда.
Қуйида келишувга эришилган спаринг рақиблари ва ўйин саналари билан танишинг:
1 февраль Хорватиянинг "ҲНК Вуковар 1991"
4 февраль Арманистоннинг «Урарту»
6 февраль Хитой суперлигасининг бронза медали соҳиби «Ченгду» жамоалари билан ўйин ўтказишга келишиб олинди.
Бундан ташқари “лочинлар” БАА йиғини доирасида яна иккита ўйин ўтказиши режага киритилган ва шу боис спаринг рақиблар кўриб чиқилмоқда.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.