Search

Николас Гонсалес Мадридга йўл олди

 Мадриднинг “Атлетико” клуби “Ювентус” ҳужумчиси Николас Гонсалес трансферини расман эълон қилди. Аргентиналик футболчи 2025/26 йилги мавсумни Диeго Симеоне жамоасида ижара асосида ўтказади, дейилади клуб баёнотида.  Гонсалес Турин жамоасига 2024 йилда "Фиорентина"дан кўчиб ўтганди. Бунгача у Германияда “Штутгарт” сафида тўп сурган. Ўтган мавсумда 27 ёшли форвард барча турнирларда 38та ўйин ўтказиб, 5та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 24 миллион еврога баҳоланмоқда.

Related to this topic: