Search

Онана таътилда ҳам “МЮ”га муаммо туғдирмоқда

Камерунлик дарвозабон сонини жароҳатлаб олди ва 6-8 ҳафта давомида майдонга туша олмайди. "Қизил иблислар" эса дарҳол янги дарвозабон сотиб олиш учун трансфер бозорига кириш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 1-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилади. Клуб 17 августга белгиланган ўйингача дарвозабон масаласини ҳал қилиши керак. Акс ҳолда мураббийлар заҳира дарвозабони Байиндир ёки 39 ёшли Том Хитонга ишонишларига тўғри келади.

Related to this topic: