“Пахтакор” Ҳамдамов билан шартномани узайтирди

“Пахтакор” Ҳамдамов билан шартномани узайтирди

“Пахтакор” бош мураббийи Педру Морейра ўзи қураётган жамоада Достонбек Ҳамдамовни бўлишини истади.

Бу истакка жавобан вингернинг клуб билан ўтказган музокараси муваффақиятли якунланди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Ҳамдамов янги мавсумни "шерлар" сафида бошлайди.

"Аслида шартнома имзолаганимга 10 кун бўлди. Лекин буни бугун эълон қилишларини истагандим. Жамоамизнинг мухлислари учун кичик совға. Бош мураббий мени ўз жамоасида кўришни истагани қувонтирди. Бунга жавобан Ўзбекистонда қўлга киритган олтин медалларимни яна биттага кўпайтириш устида меҳнат қиламан. Биз билан янги йилда зерикмайсиз деб ўйлайман", - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Бунгача, футболчи "Пахтакор" либосида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва 2 карра мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.