Пеп “Сити”дан кетиши мумкин

Пеп “Сити”дан кетиши мумкин

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан ҳамкорликни 2027 йилнинг ёзигача узайтиришга кўнганига қарамай, Манчестерни тарк этиши мумкинлигини айтди.

“Мен бу ерда ўтган даврда қўлга киритилган ютуқлар учун эмас, балки ўзимни бахтиёр ҳис қилаётганим ва келажакда ҳам “Сити”нинг муваффақиятларга етаклаш истагим борлиги учун қолдим. Агар бу вазият бошқача бўлганида қолмаган бўлардим. Мен - муаммо эканимни ҳис қилишни истамайман. Фақат шартнома туфайли қолишни хоҳламайман”, - деди Хосеп Гвардиола. “Сити” ноябрь ойида кетма-кет 6 учрашувда ғалаба қозона оламагани туфайли жамоа ва бош мураббий Хосеп Гвардиола жиддий танқидлар остида қолиб кетганди. Қолаверса, испаниялик мутахассис чемпионлик учун курашдаги асосий рақиб “Ливерпул”дан ҳам “калтак еди”.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.