"Персеполис"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, Остондан гол...

"Персеполис"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, Остондан гол...

Хабарингиз бор, кеча Эрон Пролигаси 15-тури доирасидаги учрашувлар ўтказилди. Хусусан, амалдаги чемпион «Персеполис» ушбу турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Теҳронликлар сафарда турнир аутсайдери «Ҳаводор»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этишди. Куни кеча жамоаси билан 2027 йилгача шартнома имзолаган Остон Ўрунов ҳам 85-дақиқада гол урди. 
Шундай қилиб, «Персеполис» 29 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Ҳаводор» 16-поғонадан жой олган. 
Эрон Пролигаси. 15-тур
“Ҳаводор” – “Персеполис” – 0:5
Голлар: Али Алипур 17, 52, 79, Иса Алекасир 67, Остон Ўрунов 85.