"Реал Мадрид" Испания футбол федерациясидан "Осасуна" билан ўйинни кейинроққа қолдиришни сўради ва рад жавобини олди. Бунинг сабабини эса Ла Лига президенти қуйидагича изоҳлади.
“Ҳеч нарсани ўзгартириш шарт эмас. «ПСЖ»нинг тақвими Франция чемпионатида, «Челси»нинг ўйинлар вақти эса Премер-лигада ўзгаришсиз қолди. "Реал Мадрид" 21 кун дам олиб, тайёргарлик кўрмоқчи. Ваҳоланки, “Мадрид”га 20 кун вақт берилади. Менимча, улар бир кунлик фарқ туфайли “Осасуна”га ютқазишмайди” деди, Хавер Тебас.