Рэшфорд “Милан”га ўтиши мумкин

Рэшфорд “Милан”га ўтиши мумкин

"Милан" клуби катта йўриқчиси Златан Ибрагимович "россонери" раҳбарларига "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни жорий мавсум сўнггига қадар ижарага олишни маслаҳат берди.

Ибрагимович Рэшфорднинг жамоа ҳужумчилари Кристиан Пулишич ва Рафаэл Леаунинг жароҳат олишидан сўнг жамоа олди чизиғида юзага келган муаммони ҳал қилиши мумкин деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2016 йилдан 2018 йилга қадар "қизил иблислар" сафида Рэшфорд билан бирга ўйнаган.

Рэшфорд жорий мавсум барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди. Унинг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.