Роналду ва унинг маъшуқаси нимани яширишмоқда

Роналду ва унинг маъшуқаси нимани яширишмоқда

“Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards маросимида Жоржина Родригесни хотиним деб атади.

Дунёнинг энг яхши футболчиларига мукофотларни топшириш учун тантанали кечада бир неча бор саҳнага чиққан афсонавий тўпурарнинг нутқида Daily Mail ушбу ноодатий тафсилотга эътибор қаратди.

Криштиану ўз яқинларига сўнгги мукофотлари учун миннатдорчилик билдириб, Жоржинани "менинг хотиним" деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Жоржина шу пайтгача расмий никоҳдан ўтмагандилар. 

Инглиз таблоидининг ёзишича, Роналду ва Жоржина яширинча турмуш қуришган ва бу ҳақда ҳали ҳеч кимга айтмаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.