Россия жамоалари УЕФА таснифидаги турнирларга қайтиши мумкин.

Россия жамоалари УЕФА таснифидаги турнирларга қайтиши мумкин.

УЕФА миллий ассоциациялар директори Зоран Лакович 2025 йилда Россия футболининг халқаро майдонга қайтишига умид билдирди.

 "Умид қиламанки, бу йил давомида Россия спорти ва спортчилари, шу жумладан Россия терма жамоаси ҳам аввалги ҳолатига қайтади", - дейди мутахассис "Чемпионат" мухбири билан бўлган суҳбатда

 Аввалроқ, Россия футбол иттифоқи (РФИ) президенти Александр Дюков 2025 йилда Россия жамоаларини халқаро турнирларга қайтариш борасида ижобий ўзгаришлар кутилаётганини айтганди.