Аморим Рэшфорд ҳақида: “Жамоага тўғри келмайдиган ўйинчини майдонга туширмайман”

Аморим Рэшфорд ҳақида: “Жамоага тўғри келмайдиган ўйинчини майдонга туширмайман”

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим Англия премер-лигасининг 22-тури доирасидаги уй учрашувида "Брайтон"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) "қизил иблислар" вингери Маркус Рэшфорднинг нима учун таркибда йўқлиги билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

 "Бу унинг танлови [ўйнамаслик]. Рэшфорд ҳозир жамоа билан бирга эмас ва у биз мағлубиятга учраган сўнгги бир неча ўйинда ҳам таркибда йўқ эди. Мен уни ҳеч қандай ҳолатда айбламоқчи эмасман. Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, жамоага мос деб ҳисобламаган футболчимни майдонга туширмайман», - дея Аморимнинг сўзларини келтиради Goal

 Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд жорий мавсумда барча турнирларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 3та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.