Анчелотти “Реал” тарбияланувчисидан воз кечди

Анчелотти “Реал” тарбияланувчисидан воз кечди

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоани биринчилардан бўлиб қайси футболчи тарк этиши кераклигини маълум қилди.

Манбага кўра, 27 ёшли марказий ҳимоячи Хесус Вальехо италиялик мутахассиснинг ишончини умуман оқлай олмаган.

Жамоада ҳимоячилар етишмаётганига қарамай, Анчелотти Вальехони фақат бир марта майдонга туширди. Мавсум охиригача бу ҳолат ўзгармай қолади. Бош мураббий Хесусдан захира ўйинчиси сифатида ҳам фойдаланмоқчи эмас.

Вальехо 2015 йилдан бери “Реал” футболчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси ёзда тугайди. Агар январь ичи бу ҳимоячига харидор чиқмаса, Вальехо мавсум тугаганидан кейин эркин агент мақомида бошқа жамоа қидиради.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.