"Манчестер Сити" "Барселона"нинг бразилиялик вингери Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда.
TEAMtalk хабарига кўра. Инглиз гранди бразилиялик учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Қайд этилишича, “шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола икки шарт бажарилган тақдирда трансферга розилик беради.
Мураббий ўйинчи Премер-лигага қайтишдан чин дилдан манфаатдор эканлигига ишонч ҳосил қилмоқчи. Шунингдек, "Барселона" ҳам сардорини сотишга рози бўлиши керак. Маълумот учун, Рафиня “Барселона” сафида жами 117та ўйин ўтказиб, 42та гол ва 36та голли узатмани амалга оширди.