“Бухоро” икки легионери билан келишувни узайтирди

“Бухоро” икки легионери билан келишувни узайтирди

Бухоро футбол клуби қишки трансферлар мавсумида истеъдодли футболчиларни жалб қилиш билан бир қаторда ўтган мавсумдаги муваффақиятли таркибни сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Жумландан, 2024 йилги мавсумда Про Лига чемпионатида Бухоро жамоасининг совриндорлар сафидан жой эгаллаши учун катта ҳисса қўшган ҳимоячилар Фране Икич ва Марко Колакович билан шартнома яна бир йилга узайтирилди. Клуб раҳбариятининг олиб борган музокаралари натижасида 31 ва 32 ёшли футболчилар келаси мавсумда ҳам «Бухоро» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. 

Маълумот учун, Фране Икич ўтган мавсум 25та ўйинда иштирок этиб, 4та гол урди, Марко Колакович эса, 26та ўйинда 7 марта рақиб дарвозасини ишғол этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.