Cалиба икки ҳафтага сафдан чиқди

Cалиба икки ҳафтага сафдан чиқди

«Арсенал» ҳимоячиси Вилям Салиба жароҳати сабаб икки ҳафтага сафдан чиқди.

 «Астон Вилла»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета франциялик футболчининг ҳолатидан жуда хавотирда эканлигини айтганди. Текширув натижаларига кўра, Салиба сон жароҳати туфайли икки ҳафта ўйнай олмайди. У «тўпчилар»нинг кейинги 3та баҳсини ўтказиб юборади: ЕЧЛда «Динамо Загреб» ва «Жирона», шунингдек, Премьер-лигада «Вулверхэмптон»га қарши. 23 ёшли ҳимоячининг 2 февраль кунги «Манчестер Сити»га қарши ўйинга тайёр бўлиши ҳам сўроқ остида. Бу мавсумда Салиба АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.