МУРАББИЙЛАР: "Энг умрбоқий" коачлар
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Изоҳларда кўпчилик томонидан такрорланган савол:
«Элит ОЧЛнинг февраль ойидаги ўйинларида жамоалар айнан мавсум бошида «заявка» қилинган футболчилар билан ўйнайдими? Дейлик, «Пахтакор» трансферларни амалга оширса, охирги 2та баҳсда янги футболчиларини ўйната оладими?»
***
Элит ОЧЛ мавсумида 3та рўйхатдан ўтказиш муддати мавжуд:
1. Биринчи ойна саралаш босқичида иштирок этувчи клублар учун.
2. Иккинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун. Муддат ҳар бир клубнинг турнирдаги 1-ўйинидан 15 кун олдин тугайди.
3. Учинчи ойна гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар учун мўлжалланган ва 7-тур ўйинидан 15 кун олдин тугайди.
Ушбу ойналарнинг ҳар бирида клублар 18-35 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Яъни «Пахтакор» 7-турдан ўрин олган «Ал-Гарафа»га қарши ўйин вақтидан 15 кун олдин рўйхатдан ўтган-ўтмаганидан қатъий назар, 35 нафаргача футболчини «заявка»га киритиши мумкин. Қолаверса, жамоада ўйинга 5 кун қолган вақтгача яна 5 нафар янги футболчини рўйхатга қўшиш имконияти бор, агар умумий квота 35 нафардан ошмаган бўлса. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Ҳар бир клуб 2025 йилнинг 31 март кунига қадар яна 3 нафаргача янги футболчи олиши мумкин. Демак, «Пахтакор» 2025 йилнинг 19 январига қадар клуб билан шартномаси мавжуд исталган футболчини «заявка»га киритишга ҳақли. 29 январга қадар яна 5 нафар, 31 мартгача эса яна 3 нафар футболчини рўйхатга қўшиш имкони бор.
Кичик тушунтириш. Ҳа, «Пахтакор» клуб билан шартномаси бор ҳар қандай 35 нафар футболчини рўйхатга қўшиши мумкин, лекин бунда бир нечта шарт бор:
- 25 нафар футболчи ҳар қандай ёшда бўлиши мумкин («А» рўйхати).
- 10 нафар футболчи 2003 йилнинг 1 январи ёки ундан кейин туғилган бўлиши керак («В» рўйхати).
- «А» рўйхатида камида 2 нафар футболчи маҳаллий тарбияланувчи бўлиши шарт. Клубнинг ўзи ёки мамлакатнинг бошқа жамоасида 15-21 ёшигача камида 3 йил ўтказган футболчи шу тоифага тўғри келади.
- Шу 2 нафар футболчидан камида бир нафари клуб тарбияланувчиси бўлиши керак.
***
Қувайт ва Ливан терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида комиссар сифатида ишладим. Қувайтликлар ўз майдонларида бўладиган Кўрфаз кубоги олдидан Дохада йиғин ўтказишди. Хуллас, ўйиндан олдин Ливан термаси бош мураббийи Миодраг Радулович билан гаплашдим. У «Пахтакор»да ишлаган даврдан буён танишмиз. «Менга Ўзбекистондан қўнғироқ қилишди, январь ойида, Дубайда ўртоқлик ўйини ташкил этишни таклиф қилишмоқда. Бироқ жамоам заиф бўлса, бундай учрашувга қандай розилик беришим мумкин? Ливанда чемпионат тўхтатилган ва қачон қайта жонланиши ҳам номаълум. Футболчиларда машғулот ўтказиш имконияти ҳам йўқ. Йигитлар бугунги ўйиндан олдин ҳам атиги 2 кун шуғулланишди, холос. Мен эса Ўзбекистон термасига йирик ҳисобда ютқазишимизни истамайман» - хуллас, Радулович ўйиндан олдин ҳар қандай мураббий каби нолиди. Якунда унинг жамоаси ўйин охирида урилган 2та гол эвазига Қувайт термасини мағлубиятга учратди. Демак, ливанликлар жисмоний томондан қувайтликларга нисбатан яхшироқ ҳолатда бўлишган.
Радулович гапларидан маълум бўляптики, Ўзбекистон термаси январь ойида БААда йиғин ўтказишни режалаштирмоқда. Бунда хорижда ўйнаётган футболчилар қатнашолмасликлари деярли тайин. Фақат «россиялик» йигитларимиз келишлари мумкин, чунки Россия чемпионатида танаффус бўлади. Бошқа лигаларда январда танаффус йўқ, масалан, Элдор Шомуродов ёки Эрондаги футболчиларимиз келишларига умид боғламаслик керак. Қисқаси, Сречко Катанец маҳаллий клублар вакиллари билан йиғин ўтказади ва шу тариқа уни Ўзбекистон чемпионатидаги футболчиларни билмасликда айблайдиганларга жавоб қайтаради. Умид қиламизки, январда барчасини билиб олади.
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Яшин тезлигида ўзгариб турадиган ҳозирги замонда вақтинчаликдан доимийроқ нарса йўқ ибораси актуал бўлиб қолди.
Боливия футболида навбатдаги ғаройибот.
Машҳур «сўйлоқ» - Роналдо Бразилия футбол конфедерацияси президенти лавозимига қўл чўзмоқчи
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789