Футзал ОК-2025 саралаши. Қизларимиз сўнгги турда масалани ҳал эта олишадими?

Футзал ОК-2025 саралаши. Қизларимиз сўнгги турда масалани ҳал эта олишадими?

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралия термасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 4-турдан кейин гуруҳда 4 балл билан 3-ўринни эгаллаб турибмиз.

Ушбу мағлубиятдан сўнг, терма жамоамиз гуруҳда 1-ўринни эгаллаш имкониятидан айрилди. Аммо 2-ўрин билан Осиё чемпионатига йўл олиши мумкин.

Унинг учун сўнгги турда Австралия терма жамоаси, Филиппинни мағлуб этиши ва терма жамоамизнинг Туркманистон терма жамоасини 2:0 та тўп фарқи билан ғалаба қозониши талаб этилади. Бордию, Филиппин – Австралия ўйинида дуранг қайд этилса вакилларимизда иккинчи ўринни эгаллаш учун мутлақо имконият қолмайди.

Шунингдек, саралаш босқичи ўтаётган 4 та гуруҳдан энг яхши натижага эга 1 та жамоа ҳам Осиё чемпионатига лицензияни қўлга киритади. Хуллас, ҳаммаси 19-январь куни ҳал бўлади.

Аёллар футзали бўйича бу йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қуйидаги жамоаларнинг иштирок этиши аниқ бўлиб улгурди

Хитой

Эрон

Япония

Таиланд

Индонезия

Гонгконг

Австралия

Виетнам

Хитой Тайпеи

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.