Гвинеяда футбол учрашуви вақти жанжал содир бўлди

Гвинеяда футбол учрашуви вақти жанжал содир бўлди

Гвинеянинг йирик шаҳарларидан бири Нзерекордаги футбол учрашувида юзага келган жанжал оқибатида юз нафарга яқин киши вафот этди.

Barron’s нашрнинг маълум қилишича, шаҳар шифохоналари жароҳатланганлар ва ўликларга тўлиб кетган.

Манбага кўра, футбол учрашуви Гвинеядаги қўзғолончилар етакчиси Мамади Думбуя шарафига ташкил этилган турнир доирасида ўтказилган.

Беллашув давомида ҳакам ўйинчиларидан бирига қизил карточка кўрсатиб, дарвозага пенальти белгилаган. Бу ҳолатдан норози бўлган ашаддий фанатлар жанжал кўтарди.

Полиция оломонни тўхтатиш учун кўзни ёшлантирувчи газ ҳам қўллашига тўғри келди. Жанжалдан қочган кўп сонли мухлислар чиқиш йўлагига тиқилиб қолган. Ўлганларнинг аксарияти бўғилиш ва стадион деворларининг остида қолиб кетиши оқибатида ҳаётидан айрилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.