"Нефтчи" жамоаси Ўзбекистоннинг энг номдор ва Ўзбек футболи тарихидаги совриндор жамоларидан бири ҳисобланади, Фарғоналик мухлисларни ҳам стадионда ажойиб атмосфера ярата олишини кўрганман ва менга бу жуда ҳам ёқади, ушбу жиҳатлар жамоага келишимга асосий сабаблардан бири бўлса яна бир сабаб жамоа янги мавсумда ўз олдига қўйган юқори мақсадлари бўлди.
Янги мавсум олдидан аввало жамоамиз учун боримни бериб билдирилган ишончни оқламоқчиман, "Нефтчи"ни тарихдаги каби юқорида бўлишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.
Янги мавсум олдидан "Нефтчи" жамоаси мухлисларига доимо соғлик- саломатлик тилайман ва шуни айтаманки, "Бизни ёлғизлатиб қўйишмаса албатта олдимиздаги вазифаларни биргаликда уддалаймиз” – деди футболчи.