Қойил-ей, топқир Арне Слот!
«Ливерпуль» 14 январь куни АПЛ 21-тури доирасида мағрур «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди ва ортга 1:1 ҳисоби ва атиги 1 очко билан қайтди.
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти анъанага кўра, ортда қолган 2024 йилги натижалар сарҳисоби учун Radio anch’io sport студиясида меҳмон бўлди.
Италиялик журналистлар аввало, Карло отани «Қироллик клуби» тарихидаги энг совриндор мураббийга айлангани билан табриклашди. Футбол мэтри эса «Мадрид»да ғалаба қозониш нисбатан осонроқ эканлигини тан олди. Суҳбат давомида яна ЧЛдаги вазият, футболдаги ўзгаришлар ва бошқа мавзуларда сўз борди.
ЧЛдаги вазиятга баҳо
- Ҳозирги устувор вазифа - «плей-офф» раундига ўтиб олиш. ЧЛ анча мураккаб турнир, албатта, муҳими, курашни давом эттириш учун имкониятимиз етарли. Европа миқёсида қарасак, айни ҳолатда энг кучли клуб - «Ливерпуль». Арне Слот жамоаси муҳим ўйинларда ғалаба қозониш баробарида чиройли футбол кўрсатмоқда. Тушунарлики, март ва апрель ойларига тўғри келадиган турнир доирасида энг оғир учрашувларга тўлиқ тайёр бўлишимиз шарт. Ҳа, янги формат баъзи кутилмаган ҳодисотлар ва ноқулайликларни келтириб чиқарди. Лекин барчасини ўз жойига қайтариш учун бизда вақт ҳам, имконият ҳам бор, менимча.
Фонсека истеъфосига муносабат
- Истеъфо - мураббийлик фаолиятининг бир қисми. Жумладан, мени ҳам кўп марта ишдан бўшатишган. Бинобарин, жамоада қандайдир муаммо ёки тизим билан боғлиқ камчилик кузатилса, барча масъулият мураббий зиммасига тушади. Аслида «Милан» Фонсека бошқарувида ўйин сифатида бўйича чакки таассурот қолдирмаётган эди. Масалан, бизга қарши учрашувда ҳам ҳақли равишда ғалаба қозонди. Умуман, Фонсека истеъфосига айнан нима сабаб бўлганини унча тушунмадим. Эҳтимол, у раҳбарият талаби даражасида барқарорликни таъминлай олмагандир...
Футболчиларга умумий ёндашув
- Албатта, мураббийнинг футболчиларга муносабати жуда муҳим. Бу ҳатто раҳбарият билан алоқалардан-да каттароқ аҳамият касб этади. Жамоа - мураббийнинг ҳаёт йўли. Ҳар қандай мутахассис шогирдлари билан дўст тутуниши, шунинг баробарида ишга профессионал ёндашувни унутмаслиги керак. Қачон ўртада илиқ муносабат шаклланади? Қачонки, футболчиларга етарли даражада ўйин амалиёти берсангиз. Афсуски, бошланғич таркибга атиги 11 нафар ижрочи қўша оласиз, холос. Қолганлар захирада навбат кутишга мажбурлар. Айни шу жараён мураббийдан ҳам, футболчидан ҳам холислик талаб этади.
«Рома»да ишлаш эҳтимоли
- Тўғри, «Рома» билан яқин алоқадаман, бу клуб хотирамда абадий қолади. Лекин Мадридда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Биласизми, «Реал» билан чемпионликни қўлга киритсангиз, дарҳол кейингиси ҳақида ўйлай бошлайсиз. Жамоада совринларга ташналик ҳеч қачон босилмайди. Айни ҳолатда клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Эҳтимол, «Реал» мен учун охирги жамоадир. Яна ким билади?
Футболдаги ўзгаришлар
- Бугунги футболда ўзгаришлар кўп - технологиялар, ҳакамлик савияси, рақибларнинг бир-бирига ҳурмати... Умуман, ҳаммаси яхши томонга ўзгармоқда. Айни пайт фақат ўйинлар сони кўплигига эътироз билдириш мумкин. Дарқақиқат, тақвим ниҳоятда зич ва футболчилар катта куч сарфлашга мажбурлар. Яқин йилларда тақвим нисбатан енгиллаштирилишидан умидвормиз, зеро, шу зайлда давом эттиришнинг иложи йўқ. Ҳозирги тиғизлик йигитлар саломатлигини хавф остига қўйиш билан тенг. Захира лимитини янада ошириш? Йўқ, бунақаси энди ақлга сиғмайди. Ўйинлар сонини камайтириш ҳақида ўйлаш мақсадга мувофиқ. Умуман, бу масалага УЕФА ва ФИФА, Ла Лига каби ташкилотлар ечим топиши керак.
Нико Пас келажагига ишонч
- Никони диққат билан кузатиб боряпмиз. Ўйлайманки, бу йил Мадриддан ташқаридаги ривожланиш унга катта фойда келтиради. Фикримизча, Нико «Реал» келажагининг бир қисмига айланиши мумкин - у бунга қодир футболчи.
ХУРШИДБЕК тайёрлади
«Ливерпуль» 14 январь куни АПЛ 21-тури доирасида мағрур «Ноттингем Форест» меҳмони бўлди ва ортга 1:1 ҳисоби ва атиги 1 очко билан қайтди.
2024 йил якуни бўйича барча футболчиларнинг трансфер баҳосини оширган, ўз ҳолича қолдирган ёки пасайтирган transfermarkt портали янги тасниф бўйича турли-туман рейтингларни ҳам қайта шакллантирмоқда
Замонавий футболда ўсмирлар юксак салоҳиятни намойиш этган ҳолда турли рекордларни янгилаб, ўйин суръатини оширмоқдалар
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789