Аббос Файзуллаев: «Президентимиз ота-онамга раҳмат айтди»
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
Янги Зеландия миллий жамоаси сардори ва «Эмполи» клуби ҳимоячиси Либерато Какаче ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари ортидан ФИФА томонидан йилнинг рамзий терма жамоасидан жой олишга даъвогарлар рўйхатига киритилди.
Бундан нафақат мухлислар ҳайратда қолишди, балки футболчининг ўзи ҳам енгил «шок» ҳолатига тушди. Ҳа, у терма жамоаси билан Океания Миллатлар кубоги-2024да ғалаба нашидасини сурган, якунда турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди. Шундай бўлсада, Либерато жаҳон миқёсида эътирофга эришишини сира ўйламаган ва кутмаганди...
- Либерато, ФИФА талқинида жаҳон рамзий терма жамоасига кириш учун даъвогар ҳимоячилар орасида ўз номзодингизни кўргач, нималарни ҳис қилдингиз?
- Ўша кеча барвақт ухлагандим, эрталаб уйғониб, «Инс-таграм»даги турли постларда фамилиямни белгилаб қўйишганини кўрдим. Очиғи, бошида бунга ишонмадим, ҳаммасини фотошоп ёки қандайдир ҳазил сифатида қабул қилдим. Шу тариқа расмий манбалардан маълумот қидиришга тушдим ва тезда барчаси ҳақиқат эканлигини англадим.
- 2024 йилги Океания Миллатлар кубогида Янги Зеландия термаси билан зафар қучдингиз ва якунда турнирнинг энг яхши футболчисига аталган совринга ҳам эга чиқдингиз. Номзодлар қаторидан жой олишингизда ушбу ютуқларингиз катта роль ўйнагани аниқ...
- Бундай юксак даражадаги эътироф ҳар қандай футболчи учун мислсиз илҳом манбаи ҳисобланади. Таърифланмас туйғу, ахир даъвогарлар рўйхатига нафақат Янги Зеландия, балки бутун Океания вакили сифатида кирдим. Шунинг баробарида дунё миқёсидаги энг яхши футболчилар билан бир қаторда туриш - катта шараф! Ишончим комил, рўйхатда менинг фамилиямни кўрган бошқа номзодлар ва мухлислар «Ўзи Какаче ким?» қабилида ўйга чўмишган. Шу аснода Янги Зеландия терма жамоаси аъзоси эканлигимни билишгандир. Мени масаланинг шу томони кўпроқ ғурурлантирди. Албатта, бу эътироф мени етуклик даражасига етиш йўлида янада қаттиқ ишлашга ундайди. Ўйлайманки, ҳар бир спортчи дунё бўйича энг кучлилар қаторига киришни орзу қилади.
- Футболдаги йўлингиз анча қизиқарли. Дейлик, аввалига Океаниядан Бельгияга, кейин Италияга кўчиб ўтгансиз...
- Ҳа, футболчилик фаолиятимда ўзига хос чизгилар йўқ эмас. Мисол учун, мендан олдин Янги зеландиялик бирор футболчи «А» серия клубида ўйнамаган. Эсимда, илк марта 2019 йили Польшада ўтказилган U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионатида европалик скаутлар назарига тушгандим. Жамоамиз турнирда яхши иштирок этгани ортидан кўпчилик менга қизиқа бошлади. Ўша пайт шахсий агентим йўқ эди, шунинг учун музокара жараёнида асосан отам қатнашди. Тўғри, орадан кўп ўтмай, ҳуқуқларимни профессионал даражада ҳимоя қиладиган агент ёлладим, барибир.
- Европада ўтган йиллар давомида инсон ва футболчи сифатида нечоғли ўзгардингиз?
- Аввалига Бельгиянинг «Сент-Трюйден» клуби сафида анча тажриба оширдим, баъзи муваффақиятларга ҳам эришдим. Бельгияда ёш иқтидорларга катта ишонч билан қарашлари қўл келди. Италияда эса ҳаммаси сал бошқача. Айтайлик, бу ерда тактика устида кўпроқ ишлаш талаб этилади. Майдонда эркин ҳаракатланиш учун ҳам очиқ ҳудуд кам, кўпроқ индивидуал курашларга киришиш лозим. «Эмполи» сафига қўшилганимда, бундан отам бениҳоя шодланган эди. Чунки у айнан Италияда туғилган ва шу мамлакатда ўйнашимни кўриш бутун оилам учун катта орзу саналган.
- Янги Зеландия терма жамоаси йиғинларига бориш учун ҳар сафар узоқ йўл босиб ўтишингизга тўғри келади. Узундан-узун парвозлар толиқтириб қўймаяптими?
- Ҳар қандай ҳолатда ҳам, мамлакатим бош жамоаси шарафини ҳимоя қилишга тайёрман. Қувонтирган томони, бу масалада «Эмполи» мени ҳамиша қўллаб-қувватламоқда, барчасини тўғри тушунмоқда. Жамоадошларим ҳам ўз ватаним термасида ўйнаш мен учун нақадар муҳимлигини яхши билишади. Албатта, бундай муносабатдан хур-сандман. Асосийси, Янги Зеландияда футбол секин-аста ривожланмоқда, дейлик, миллий жамоамиз ФИФА рейтингида тобора юқорига кўтарилмоқда.
- 2010 йилги жаҳон чемпионатини эсласак, Италия ва Янги Зеландия термалари гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келганди. Ўша ўйинни эслайсизми, қандай хотираларга эгасиз?
- Албатта, эслайман, роса қийналганим ҳам рост. Чунки учрашувда ҳар икки жамоани бирдек қўллаб-қувватлашимга тўғри келганди. Бир томондан, ғалаба Янги Зеландия футболи учун қанчалик муҳимлигини тушунардим, иккинчи тарафдан, Италия термаси 3 очкога муҳтож эди, акс ҳолда, жамоанинг гуруҳ босқичидан чиқиш масаласи хавф остида қоларди. Якунда ўйин дуранг натижа билан хотима топганди. Табиийки, терма жамоамиз қайд этган натижани катта воқелик сифатида қабул қилишгани ҳам ёдимда. Айнан ЖЧ-2010 таъсирида мамлакатимиз футболида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Кенг миқёсдаги чоралар натижаси эса энди-энди кўринмоқда. Мана, яқинда Крис Вуд АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. Бунга қадар Янги зеландиялик бирор футболчи бундай шарафга эришмаганди.
- Март ойидан Океанияда ҳам ЖЧ-2026 саралашининг ҳал қилувчи ўйинлари бошланади. Бу галги циклдан нималар кутяпсиз?
- Умидворманки, саралашдан муаммосиз ўтамиз. Дунёдаги ҳар қандай футболчи мундиалда иштирок этиш орзуси билан яшайди. Жумладан, мен ҳам имкон қадар тезроқ шундай имкониятга эга бўлган ижрочилар қаторига кириш учун боримни беришга тайёрман. Ўйлашимча, Мексика, Канада ва АҚШ стадионларида бўладиган навбатдаги мундиал энг юқори савияда ташкил этилади.
- Келаси йили Океания минтақаси учун яна бир қувонарли воқелик рўй беради. Яъни «Окленд Сити» Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025да иштирок этади...
- Жамоа бўлажак мусобақада қитъа футболини иложи борича яхшироқ намоён этиш учун бор имкониятлардан унумли фойдаланиши зарур. Ёдимда, «Окленд Сити» 2014 йили Мексиканинг «Крус Асул» клубини енгиб, Клублар ўртасидаги ЖЧда фахрли 3-ўринни эгаллаганди. Умид қиламанки, ватандошларимиз кейинги ёз старт оладиган турнирда гуруҳ босқичидан чиқишни уддалашади.
ХУРШИДБЕК тайёрлади
Аббос Файзуллаев барчаси ҳақида – Акинфеев, Европага кетиш, Холандникига ўхшаш кўзойнаклар...
МАЙДОН ЎЙИНЧИСИ ДАРВОЗАДА ТУРДИ ВА «ЖИРОНА»НИ ИСПАНИЯ КУБОГИДАН ЧЕТГА «УЛОҚТИРДИ».
Янги 2025 йил кириб келишига саноқли кунлар қолди. Суперлига мавзуси эса ҳанузгача янгиликлар лентасини тарк этгани йўқ.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789