«Ливерпул» «Севиля» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

«Ливерпул» «Севиля» ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

"Ливерпул" ва "Нюкасл" "Севиля"нинг 24 ёшли марказий ҳимоячиси Луак Бадени асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўришмоқда. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, франциялик футболчининг шартномасида 60 миллион еврога сотиб олиш банди бор, бироқ оғир молиявий аҳвол туфайли Андалусия клуби Бада учун 25-30 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. 

Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 16та ўйинда қатнашиб, 1та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.