"Ливерпул" ва "Бавария" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашади

"Ливерпул" ва "Бавария" "Реал" ярим ҳимоячиси учун курашади

Клублар футболчини ишонтира оладими?

 Todofichajes хабарига кўра, "Ливерпул" ва "Бавария" "Реал Мадрид"нинг марокашлик ярим ҳимоячиси Браҳим Диаc билан шартнома имзоламоқчи. 

 Инглизлар футболчини шартномаси ёзда тугайдиган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Мюнхен клуби эса узоқ вақтдан бери марокашликни кузатиб келмоқда. "Реал Мадрид" эса Диас билан хайрлашмоқчи эмас. Браҳим Диаc жорий мавсумда "Реал" сафида барча турнирларда 23та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг "Лось-Бланкос" билан тузилган меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт портали марокашлик футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.