ОАВ хабарига кўра, "Ливерпул" "Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихнинг атрофидагилар билан ёзда амалга ошиши мумкин бўлган трансфер бўйича музокараларни бошлаган.
Эслатиш жоиз, футболчининг мюнхенликлар билан тузган шартномаси 6 ойдан кейин якунига этади. "Қизиллар" юлдуз ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш орқали, "Реал"га ўтмоқчи бўлган Трент Александер-Арнолднинг ўрнини тўлдиришмоқчи.
"Бавария" эса Киммихни жамоада сақлаб қолиш ниятида. Клуб футболчи билан шартномани узайтириш борасида музокара олиб бормоқда. Футболчининг ўзи ҳам ҳали якуний қарорга келгани йўқ. У барча вариантларни атрофлича ўйлаб кўрмоқчи.