Магуайр Кай Хаверцни ҳақорат қилди

Магуайр Кай Хаверцни ҳақорат қилди

Гарри Магуайр Хаверцни “алдамчи бадбахт” деб атади.

 "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Гарри Магуайр Англия кубогининг 1/32 финал босқичида (1:1, 5:3 –пенальтилар бўйича) "Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверц билан жанжаллашиб қолди. 

Daily Mail хабарига кўра, можаро Хаверцнинг иккинчи бўлимда Магуайр билан тўқнашуви натижасида белгиланган пенальти фонида авж олган. “МЮ” футболчиси симуляция ишлатиш орқали жамоасига пенальти ишлаб берди деган фикрда Кай Хаверцни "алдамчи бадбахт" деб атаган. 

 Қайд этиш керакки, ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида айнан “Арсенал”нинг германиялик футболчиси ўз имкониятини голга айлантира олмади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.