«Манчестер Юнайтед» Рэшфордни сотиб юбормоқчи.

«Манчестер Юнайтед» Рэшфордни сотиб юбормоқчи.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, клуб Рубен Аморим қўл остидаги натижаларига қарамай, 27 ёшли ҳужумчи бўйича таклифларни шу қиш ёки ёзда кўриб чиқишга тайёр.

Англиялик футболчининг «МЮ»ни тарк этиши сабабларидан бири — унинг юқори маоши. Маркусни сотиш клубга молиявий фэйр-плей чекловидан қутулишга ва трансфер бозорида кўпроқ имкониятларга эга бўлишга сезиларли ёрдам бериши мумкин.

Рэшфорднинг манкунианликлар билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Бу мавсумда ҳужумчи АПЛнинг 15 та ўйинида 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.