Олдинроқ «Ал Аҳли» «Ювентус» собиқ мураббийига 2 йиллик шартнома ва бу муддатга 50 млн евро маош таклиф қилаётгани маълум бўлганди.
Corriere dello Sport хабарига кўра, бу саудияликларнинг италиялик мутахассисга биринчи марта мурожаат қилишлари эмас. Айни вақтда Аллегри Австралия очиқ чемпионатида бўлиб турган агенти Жованни Бранчинини кутмоқда.
Таъкидланишича, Саудия клубининг таклифи сўнгги ойларда олинган таклифларга қараганда анча жозибали кўринади. Мураббийга «Вест Хэм», БААнинг «Аш Шабаб»и ва Бельгия миллий жамоаси ҳам таклиф берган, аммо Макс уларни рад этган. Шунингдек, Аллегри «Тоттенхэм» хўжайини Дэниэл Леви билан ҳам гаплашган.